Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ливия соҳилларидан 74 кишининг жасади топилди
22.02.2017 12:05,  
3

Африкадан яхши ҳаёт умидида Европа томон йўлга чиққан навбатдаги муҳожирлар гуруҳи ҳаёти фожиа билан якунланди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Уруш ва қашшоқлик сабаб ўз юртини ташлаб чиққан қочқинлар ўтирган кема денгиз ҳалокатига учраган. Душанба куни Халқаро Қизил хоч жамияти вакиллари Ливиянинг Завия шаҳри соҳилидан 74 кишининг жасадини топишди. Бундан ташқари, сув юзасида қалқиб турган яна кўплаб жасадлар аниқлангани хабар қилинган.

Ташкилот вакили Муҳаммад Мисратийнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг таналари топилган жой яқинида ҳалокатга учраган қайиқ қолдиқлари топилган. Маълум бўлишича, бундай қайиқлар 120 нафарга яқин йўловчини сиғдира олади. Бундан ҳалокат туфайли қурбон бўлганлар сони янада кўпроқ бўлганини тахмин қилиш мумкин. 

Қизил хоч жамиятининг Твиттердаги саҳифсаида эълон қилинган суратларда денгиз соҳилида териб қўйилган ўнлаб жасадларни кўриш мумкин. Мазкур ҳодиса Африка ва Европани боғловчи денгиз йўлида содир бўлган кўплаб фожиаларнинг ҳозирча энг сўнггиси бўлиб турибди.

Европа Чегара ва соҳил қўриқчилари бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган йили денгиз орқали Африкадан йўлга чиққан муҳожирлардан 4 579 нафари денгизга ғарқ бўлгани қайд этилган. Бу 2015 йилги кўрсаткичдан 1 700 нафарга кўп деганидир. БМТнинг Қочқинлар бўйича комиссариати ўтган йили Ўртаер денгизида ҳалок бўлган қочқинлар сони 5 мингдан кўпроқ бўлганини маълум қилган.

Айни пайтда, Ўртаер денгизида ҳалок бўлганларнинг аниқ сони бундан анча кўп бўлиши мумкин. Яқинда Италия ва Ливия ўртасида Европага келаётган қочқинларни чеклаш бўйича келишувга эришилди. Шартномага мувофиқ, Ливия ҳукумати муҳожирлар оқимини тўхтатиш учун Европа Иттифоқидан 171 миллион евро ёрдам оладиган бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан