Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда мансабдорлар устидан шикоятларни кўриб чиқадиган судлар ташкил этилади
22.02.2017 15:25,  
3

Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни қабул қилди.

2017 йил 1 июндан давлат органлари  ва уларнинг мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари устидан шикоят қилиш имконияти ҳуқуқий кафолатланди.  

Янги фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судлари ташкил этилади. 

Ҳозирги кунга қадар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни кўриб чиқиш Фуқаролик ва Хўжалик процессуал кодексларига мувофиқ фуқаролик ишлари бўйича судлар ва хўжалик судлари томонидан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ жиноят ишлари бўйича судлар томонидан амалга оширилаётган эди. Эндиликда бундай ишлар янги ташкил этиладиган маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади.

Тадбиркорликка кенг йўл очилган айни вақтда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар сифатида ўзгартирилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан