Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сотиб олишга ярамайдиган Хитойда тайёрланган маҳсулотлар
22.02.2017 20:17,  
113

Хитойда ишлаб чиқарилган турли ҳил маҳсулотларга кўникиб бўлганмиз, сифатли мақташга арзигуликлари ҳам бор, лекин дўконлар сотиладиган айрим озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишда эҳтиёт бўлишни ва ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотларга эътибор беришингизни маслаҳат берамиз.

Бу сабабларини тушунтириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

1. Тилапия

Оқова сувларида етиштириладиган — балиқ тури. Хитойда кенг тарқалган сердаромадлик бизнес. Балиқ дунёнинг кўпгина давлатларига экспорт қилинади. Унинг истеъмол учун яроқсизлиги сабаби — асосан тирик организмларнинг ҳаёти фаолиятида ҳосил бўлган чиқиндилар билан озиқланади.

2. Треска

Яна бир балиқ ўзининг чиқиндиларини еб умр кўради. Хитой Америкага тресканинг 50 фоизни экспорт қилади.

3. Хитой олма шарбати

Бу шарбат қонда токсинларни пайдо қилади. Хитой агросаноати барча соҳаларда пестицидлардан фойдаланиб келинади. Шу қадар кўпки, инсон организмига жиддий зарар келтиришини ўйлашмайди. Шарбат миқдорида қанд моддасини кўплиги диабет билан касалланганлар учун ўта хавфли.

4. Хитой саримсоқ пиёзи

Юқорида ёзганимиздай ҳосилдорликни ошириш учун саримсоқ пиёз етиштирилади ҳам пестицидлардан фойдаланилади, Таъми ўзимизда табиий равишда етиштирилган саримсоқ пиёзлардан фарқ қилади.

5. Товуқ

Яна ўша пестицидлар... Пестицидлар билан тўйинган ерларда ўсган дон маҳсулотлари билан жўжалар боқилади. Товуқ гўштидан ҳам пестицидларнинг кўпгина тури аниқланган. АҚШга Хитойдан товуқ гўшти олиб кирилишига рухсат берилгандан сўнг, кўпгина экспертлар бунга қарши бўлишган. Пестицидлардан ташқари Хитойда қуш гриппига чалинган одамлар ва қушлар талайгина. Бу билан АҚШ ҳукумати фуқароларини соғлиғини хавф остига қўйган.

6. Пластик гуруч

Бундай гуруч картошка ва (ишонмаслигингиз мумкин) сунъий мумдан (смола) тайёрлашади. Уни пишириб бўлмайди, пишмайди! Агар истеъмол қилиб турилса, соғлиққа жудда ҳам зиён келтириши мумкин.

7. Қора мурч

Қадоқланган ахлат! Хитойликлар қора мурч сифатида уни сотишда устаси фаранг. Бундан ташқари унни ҳам оқ мурч сифатида пуллашади. Озиқ-овқат импортини назорат қилмайдиган мамлакатларда Хитой мурчларини сотиш осон.

8. Ош тузи

Бу ерда ҳам хитойликлар бир неча ўн йиллар давомида саноатда ишлатиладиган тузни юқори сифатли ош тузи кўринишида сотиб келишган. Бу туз истеъмоли асаб касалликларини келтириб чиқаради.

9. Кўк нўхат

Бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришда турли хил дуккали экинлар ранг берувчи моддалар билан суғорилади. Нўхатдан бирор емиш тайёрлаш жараёнида атроф яшил рангга бўялиб кетади. Ўзи эса қаттиқлигича қолаверади.

Маҳсулотларни бундай кўринишда тайёрланаётгани аниқланганига бир неча йиллар бўлса ҳам, ҳозирга келиб ҳам ҳеч ким табиий маҳсулот сотиб олаётганимизга кафолат бера олмайди.

Эсда тутинг соғлиғимиз ўз қўлимизда!

Интернетдан олинган мақолалар асосида тайёрланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан