Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат Рақобат қўмитасида Қозоғистон Республикасининг элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
22.02.2017 20:30,  
4

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси Д.Хидоятов ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Е.Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда қўмита Раиси Хусусийлаштириш дастури ҳақида, шунингдек корпоратив бошқарув ва хусусийлаштириш соҳасидаги амалиётга тадбиқ этилаётган янгиликлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Булар орасида бугунги кунда кенг миқёсда амалга оширилаётган IPO дастурлари ва инвесторлар ҳуқуқларининг тўлиқ ҳимоя қилиш механизмиларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Суҳбат давомида тарафлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўллари ҳақида фикр алмашдилар. Хусусийлаштириш дастури меҳмонда катта қизиқиш уйғотди ва унга ўз мамлакатларининг ишчи доираларини кенг жалб қилиш керак эканлиги таъқидланди. Инвесторлар учун қизиқарли соҳалар сифатида киме саноати, туризм, транспорт, қурилиш материаллари, молиявий ва бошқалар кўрсатиб ўтилди.

Учрашув сўнггида томонлар ҳамкорликни кучайтириш юзасидан бир қатор аниқ чора-тадбирлар, жумладан мутасадди ташкилотлар ўртасида алоқаларни кучайтириш, ташкил этилаётган бизнес форумларда иштирок этиш, тадбиркорларнинг ишчи сафарларини ташкил этиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни ташкил этиш орқали инвесторларнинг қизиқишларини уйғотиш кабилар белгилаб олинди.

Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан