Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди пластик картада пул қолмаса ҳам, товар ва хизматлар учун тўлаш мумкин бўлади
23.02.2017 09:51,  
20

Пластик карталар эгалари баланс ноль бўлиб турган ҳолатда ҳам товарлар ва хизматлар учун пул тўлаши мумкин бўлади. Бундай хизматнинг жорий этилиши ҳақида Марказий банк бошқармаси бошлиғи Мажид Тоҳиров шаҳар ҳокимлигидаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Мутахассиснинг аниқлик киритишича, банк карталар эгаларига кичик муддатга муайян фоиз билан пул тақдим этади. Яъни банк нафақат ҳисобда бўлган пул маблағини сарфлашга, балки бироз миқдорда пул қарзга олишга ҳам рухсат беради.

«Ушбу хизмат фақат маош карталари эгалари учун мавжуд бўлади. Масалан, баланси ноль бўлган одам ўз картаси билан муайян суммани тўлайди. Унинг маош картасига пул тушганидан сўнг қарз автоматик тарзда ёпилади», — дея аниқлик киритди Тоҳиров.

Марказий банк вакили сўзларига кўра, айни пайтда Умумреспублика ягона процессинг маркази ушбу хизматни жорий қилиш устида ишламоқда. У аҳолига 1 мартдаёқ тақдим этилиши кутилмоқда. Биринчи босқичда қарз суммаси энг кам ойлик иш ҳақидан (150 минг сўм) ошмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан