Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беш йилдан кейин Ойга сайёҳлар учирилади
23.02.2017 10:30,  
2

Россиядаги «Энергия» ракета-космик корпорациясининг бош директори Владимир Солнцев РИА «Новости» билан бўлган интервьюсида, яқин орада Ойга сайёҳларни жўната бошлашини маълум қилган, деб ёзади Terabayt сайти.

Унинг сўзларига кўра, 2021-2022 йилларга бориб корпорация сайёҳларни «Союз» фазо кемасида Ойга чиқара олади.

«Ойга учиш сайёҳ билан шартнома тузилганидан кейинги 5-6 йил ичида амалга оширилиши мумкин. Айни дамда потенциал номзодлар билан парвоз шартлари муҳокама қилинмоқда», – дейди  В.Солнцев.

Унинг таъкидлашича, Ойга учиш иккита босқичда амалга оширилади. Биринчисида «Союз» фазо кемаси орбитага олиб чиқилади, иккинчисида эса қўшимча қурилма «Союз» билан бирлашиб, Ойнинг атрофида айланиб учади.

Ҳозирда «Энергия» РКК «Союз» фазо кемасининг модернизациясини амалга оширмоқда, шу билан бирга бу лойиҳа бўйича ҳамкорлар ҳам қидирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан