Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентлик фуқаро кучугини калтаклагани учун 10 кунга қамалди
23.02.2017 10:32,  
7

Жорий йилнинг 2 январь куни тошкентлик фуқаро Азиз Акбархўжаев кучугини шафқатсизлик билан калтаклади. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, бу унинг итини калтаклаш билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас, деб ёзади  Дарё нашри.

Итнинг эгаси икки йил давомида ҳимоясиз ҳайвон билан шафқатсизларча муносабатда бўлган ва уни очлик билан қийнаган.

Сон суяги синган немис овчаркаси ёмғир остига боғлаб қўйилган. Уни даволаш учун бериш ҳақидаги илтимосларга эркак ҳақоратли жавоб қайтариб, уни намойишкорона калтаклаган. ИИБ Мирзо Улуғбек тумани жиноятларни олдини олиш бўлими ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли волонтёрлар ҳайвонни олиб кетишга эришди.

«Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти асосчиси ва «Ўзбекистонда уйсиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти» директори Ксения Капырина ҳамда бошқа волонтёрлар кўмагида иш судгача етказилди.

Оқибатда итнинг шафқатсиз эгаси ўн кунга вақтинчалик сақлаш изоляторига ҳукм этилди.

Ветеринар Владимир Владленович Чёрный бир нечта операция ўтказганига қарамасдан, итнинг ҳаётини сақлаб қолишга эриша олмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан