Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда хорижий тиллардаги янги телеканал очилади
23.02.2017 10:33,  
24

Ўзбекистонда 2018 йилда UzReport World номли янги халқаро телеканал фаолият бошлаши режалаштирилган. Бу телеканал эфирида бир неча тилларда дастурлар берилади, дея хабар қилади Кун нашри.

Бу Ўзбекистон Президентининг мамлакатда туризмни ўрта истиқболда ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Ҳукуматдаги манба маълумотига кўра, янги телеканал UzReport TV телеканали таҳририяти базасида ташкил этилади.

Канал фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон тарихи, олим ва уламолар фаолияти, миллий анъана ҳамда қадриятларни ёритиш учун ҳужжатли фильмлар ишлайдиган хорижлик продюсерларни жалб этиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, шу йўналишдаги National Geographic, Discovery, Viasat History каби етакчи телеканаллар билан ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилади.

Бу лойиҳалар UzReport ахборот агентлигининг ўз маблағлари ва инвесторлар киритган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан