Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда McDonalds, Burger King ва Starbucks тез овқатланиш шохобчалари очилиши мумкин
23.02.2017 17:27,  
30

Ўзбекистонга халқаро меҳмонхоналар тармоқлари брендлари (минтақаларда ўрта даражадаги), ресторанлар, кафе ва тез овқатланиш шохобчаларини франчайзинг шартномалари асосида таклиф қилиш таклифи илгари сурилмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси сайтига жойлаштирилган Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича Концепциясини ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳасига тақдим этилган ҳаракатлар концепциясида шундай чоралар белгиланган, деб ёзмоқда Кун нашри.

Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистонда McDonalds, Burger King, Starbucks, KFC ва бошқа жаҳонга машҳур ресторанлар ва қаҳвахоналар тармоқлари фаолият юритмайди. Хорижлик сайёҳлар эса шу каби жиҳатларга ҳам эътибор қаратади ва бу аслида улар учун қўшимча қулайлик ҳисобланади. 

Шундай қилиб, юқорида номлари келтирилган фирма ва компаниялар учун тўловларни амалга ошириш мақсадида савдодан тушган маблағлардан франчайзинг хизматлари учун талаб этиладиган суммалар конвертация қилиб берилади. Экспертларнинг фикрича, бу нафақат Ўзбекистоннинг туризм жозибадорлигини оширади, балки мамлакатдаги инвестициявий муҳитга ижобий таъсир кўрсатади. 

Бундан ташқари, таниқли брендлар ўзлари билан замонавий маркетинг механизмларини олиб киради, минглаб янги иш ўринлари ташкил этади. 

McDonalds, Burger King, KFC кабилар тез овқатланиш ресторанлари ҳисобланади, Starbucks жаҳон мамлакатлари бўйлаб минглаб қаҳвахоналари бўлган йирик тармоқдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан