Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чилонзордаги бинода юз берган ёнғиндан қанча одам жабрланганлиги тўғрисида расмий хабар берилди
23.02.2017 22:30,  
5

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги беш қаватли маъмурий бинода юз берган йирик ёнғин оқибатида 16 киши шифохонага ётқизилган.

Шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, ёнғин вақтида ўт ўчирувчилар томонидан 70 киши қутқарилган.

Улардан 14 нафарига Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказида биринчи ёрдам кўрсатилган. Икки киши травматология бўлимига жойлаштирилган, биринчи ёрдам кўрсатилганидан сўнг, улардан бири уйига юборилган.

Аввалроқ, ўт ўчирувчилар ёнғин ҳақидаги ахборотни 16:46 да қабул қилгани, 18:16 да ёнғин тўлиқ ўчирилгани ҳақида хабар берилган эди. Ёнғин оқибатида бинонинг дастлабки уч қавати тўлиқ ёнган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан