Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда паст нархларни таклиф этувчи авиакомпания ташкил этилиши мумкин
24.02.2017 11:18,  
1651

Ўрта муддатли истиқбол учун Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси Нормaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида муҳокама этилмоқда. Унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатда туризмни ривожлантиришни қийинлаштираётган ва сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланишга тўсқинлик қилаётган асосий сабабларни ва уларни бартараф этиш чораларини келтириб ўтган.

Сайёҳларни халқаро ва ички йўналишларда ташиш учун маркетинг тадқиқотларини ўтказган ҳолда миллий авиаташувчи рақобатбардошлигини таъминловчи чартер рейсларни ташкил этиш ҳамда чартер рейсларини амалга ошириш учун хорижий авиаташувчиларни жалб қилиш режалаштирилмоқда. 

Бундан ташқари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан дунёнинг исталган мамлакатига саёҳатчиларни ташиш бўйича чартер рейсларини доимий асосда йўлга қўйишни ташкил этиш кўзланган. Бу каби парвозлар мамлакат ичкариси ва хорижий мамлакатларга ҳам талаблар бўлганда оптимал нарх-наво асосида амалга оширилади. Бу амалиёт сайёҳларни ташиш бўйича халқаро авиация ташувларида кенг қўлланилиб, доимий авиарейсларни амалга ошириш натижасидаги тижорий харажатларни сезиларли тежаш имконини беради. Шунга кўра, 

– Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб саёҳат қилаётган сайёҳлар учун тарифларни пасайтириш чораларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, хусусан, авиа ҳамда темир йўл ташувларини субсидиялаш;

– ҳаво қатновлари қоидаларини либераллаштириш имкониятларини қайта кўриб чиқиш ва “Очиқ осмон” сиёсатини жорий қилиш йўли билан йирик халқаро авиаташувчиларни кенг жалб қилиш;

– мавжуд аэропортларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш пунктларини барпо қилиш, вертолёт майдонларини ташкил этиш кабилар таклиф этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан