Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эстония разведкаси Британия аскарларини Россиянинг «тузоқ»ларидан огоҳлантирди
24.02.2017 11:22,  
12

Эстониянинг хорижий разведка билан шуғулланувчи махсус хизмати раҳбари Микк Марран Россиядан кутилаётган  эҳтимолий таҳдид ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида Russian Today​ нашри хабар бермоқда.

Разведка бошлиғи НАТОнинг Россия агрессиясига қарши қаратилган миссияси доирасида Эстонияга ўқув машғулотлари олиб бориш учун келадиган британиялик аскарларни Россиянинг қопқонларига тушиб қолмасликка чақирган.

Маълум бўлишича, Буюк Британия армияси аскарлари март ойининг сўнггида Эстонияга келишади. Разведка хизмати эса уларнинг Россия қўйган нишонига айланиб қолишидан хавотирда.

“Британиядан 800 нафар ёш аскарлар келади. Улар айланиш учун ҳарбий базадан шаҳарларга чиқиши мумкин. Улар ичкилик ичишлари мумкин. Биз душман томонидан тўқнашувлар келтириб чиқарилиши мумкинлигини истисно қилмаймиз. Мисол учун, «алдамчи тузоқ»лар ва бошқа хил таҳдидлар”, – деб айтган Микк Марран Таймс нашрига берган интервьюсида.

Бош разведкачининг маълум қилишича, иккала мамлакат расмийлари Россия тарафидан келиши мумкин бўлган таҳдидларни бир неча ой давомида муҳокама қилишган. Унинг хавфсирашича, Россиянинг «қуроллари» жуда хилма-хил. Биртаниялик аскарларнинг шаробхўрлиги ва кўнгилхушлик қилишлари уларни Россия пропагандаси учун «осон ўлжа»га айланишларига замин ҳозирлайди.

Россия агрессияси хавфи ортиши туфайли сўнгги пайтларда Болтиқбўйи давлатларида НАТО қўшинлари фаоллашиб қолган. Аввалроқ НАТО блоки Болтиқбўйи ва Полшага юзлаб ҳарбий батальонлар ва қуроллар олиб кирилиши ҳақида эълон қилган эди. НАТО қўшинларининг фаоллашуви Шарқий Европадаги кескинлик «Совуқ уруш» тугагандан бери энг юқори нуқтага чиққанини кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан