Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишига оид хабарлар рад этилди
24.02.2017 11:44,  
6

Россия президенти маъмурияти муддатидан олдин президент сайловлари ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни «сафсата» деб атади. Бу ҳақида Russian Today  нашри хабар бермоқда.

Номи ошкор этилмаган мулозимнинг РИА Новостига айтишича, президент сайловининг расман эълон қилиниши фақатгина қонунга мувофиқ амалга оширилади. Ўтган йилнинг декабрь ойида Владимир Путин журналистларга Россия президенти сайловлари муддатидан олдин ўтказилши мумкинлиги, аммо бунга ҳозича зарурат йўқлигини маълум қилган эди.

Россия конституциясига кўра, президент сайлови куни мамлакат парламентининг юқори паласти – Федерация Кенгаши томонидан белгиланади. Сайлов санаси сайлов ўтказиладиган кундан 100 кундан кўп болмаган ва 90 кундан кам бўлмаган муддатда эълон қилиниши керак. Сайлов қонунчилигига мувофиқ Россиядаги навбатдаги сайловлар 2018 йилнинг март ойида ўтказилши керак.

Путин навбатдаги сайловда номзодини қўйиши ҳақида ҳозрича эълон қилмаган. Айни пайтда, 2018 йилги сайловда Либерал-демократик партия раҳбари Владимир Жириновский, Яблоко партияси асосчиси Григорий Явлинский ва аксил-коррупциявий мухолифат вакили Алексей Навалнийлар иштирок этишларини маълум қилишган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Левада тадқиқот маркази ўтказган сўровномада россияликларнинг 63 фоизи 2018 йилги сайловдан кейин ҳам Путин президентлик лавозимида қолишини исташини билдриган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан