Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мексика ҳукумати Трампнинг устидан БМТга арз қилмоқчи
24.02.2017 14:17,  
4

Мексика ташқи ишлар вазири АҚШдаги муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташаббуси билан чиқди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Реформа газетасига берган интервьюсида мексикалик вазир Луис Видегарай АҚШ президенти Доналд Трампнинг муҳожирларга қарши қаттиққўл сиёсатидан норозилигини изҳор қилди. Аввалроқ Доналд Трамп ноқонуний муҳожирларга қарши янги чоралар қўллашни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Агар янги чоралар амалга ошадиган бўлса, АҚШдаги кўплаб мексикаликларнинг оммавий депортацияси бошланиши мумкин.

Луис Видегарай Трамп ҳукуматининг муҳожирларга қарши сиёсатини тан олмаслигини маълум қилар экан, Мексика ҳукумати ёки халқи бошқа мамлакат ўрнатмоқчи бўлаётган тартиботни қабул қилишга мажбур эмаслигини айтган. Мексика ташқи ишлар вазири муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун АҚШ устидан БМТга шикоят қилиши мумкинлиги ҳақида гапирган.

Доналд Трампнинг муҳожирларга оид навбатдаги режалари АҚШ давлат котибининг Мексикага сафарига бир кун қолганда янграган эди. АҚШда янги ҳукуматнинг иш бошлаши Мексика билан муносабатлар ёмонлашишига сабаб бўлган эди. Доналд Трамп ҳокимиятга келиши билан Мексика билан чегарада қурилажак деворга Мексика пул тўлаши ва иккала мамлакат ўртасида 1994 йилда имзоланган иқтисодий битимни бекор қилиш ҳақида гапирган эди.

Таҳлилчилар иккала мамлакат ўртасидаги муносабатлар охирги 30 йилдаги энг ёмон даражага тушганини айтишмоқда. Чегара девори ҳақидаги баёнотлар ва иммиграцион тақиқлар Мексика президенти Энрике Пена Нието январь ойида режалаштирган АҚШга сафари бекор қилинишига сабаб бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан