Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат шифохоналарида электрон навбат жорий этилади
25.02.2017 16:27,  
8

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Соғлиқни сақлаш" ахборот тизимини яратиш бўйича янги лойиҳани амалга оширади. Унда ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши кўзда тутилган бўлиб, у соҳадаги кўплаб муаммоларни самарали ҳал этишда ўз ҳиссасини қўшади.

Хусусан, тиббиёт муассасаларида электрон навбат тизими жорий этилиши кўзда тутилган. Бу беморнинг шифокор қабулига кириш учун жонли навбат кутиб, ортиқча вақт сарфлашининг олдини олади.

Бундан ташқари, қишлоқ тиббиёт пунктлари ва бошқа шифохоналарда телетиббиётнинг жорий этилиши, электрон клиник карталарнинг ишга тушиши инсон саломатлигини ишончли муҳофаза қилишга, касалликка тез ва сифатли ташхис қўйиш ҳамда унинг олдини олишда яқиндан ёрдам беради.

Мазкур лойиҳалар давлат раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан ўтказган сўнгги икки учрашувидан кейин жорий қилинмоқда. Президент мамлакатдаги соғлиқни сақлаш тизимини кескин танқид қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан