Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойдаги меҳмонхонада рўй берган ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
25.02.2017 20:43,  
4

Хитойнинг Цзянси вилоятидаги меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида сўнгги маълумотларга кўра 10 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда «Газета.ru».

Хабарда қайд этилишича, ёнғин иккинчи қаватда, таъмирлаш ишлари вақтида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин хавфсизлик техникаси қоидаларининг бузилишидан келиб чиққан.

Гувоҳларнинг айтишича, оловдан қутулмоқчи бўлган бир киши меҳмонхона ойнасидан ўзини ташлади. Ёнғинни ўчириш ишларида 160 нафардан ортиқ инсон, 19та ўт ўчириш техникаси қатнашди. Меҳмонхона биноси ва унга туташ бинодаги турар-жой мажмуасидан 260 нафар инсон хавфсиз жойга кўчирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан