Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ: КХДР санкцияларига чап бериш усулларини қўлламоқда
25.02.2017 20:46,  
2

Шимолий Корея хорижий компаниялар тармоғи ёрдамида халқаро санкцияларни четлаб ўтмоқда. Бу ҳақда БМТ ҳисоботи билан танишиб чиққан Reuters агентлиги маълум қилди.

КХДР БМТнинг жиддий санкциялари остида. Ушбу жазо чоралари ядро қуроли ва баллистик ракеталар ишлаб чиқишга жиддий тўсиқ бўлиши керак. Аммо, Шимолий Корея санкцияларни қисман айланиб ўтишнинг уддасидан чиқаётгани хусусидаги миш-мишлардан сўнг, БМТ ўз суриштирув ишларини ўтказди. 

«Айрим шахслар ва банклар санкцияларга қарамай фаолиятини давом эттирмоқда. Улар пуллар, одамлар ва маҳсулотлар айланишидан яхши хабардор кишилар ёрдамидан фойдаланишмоқда», — дейилади ташкилот ҳисоботида. 

Жумладан, БМТ КХДР Эритрея билан ҳарбий алоқалар учун мўлжалланган қурилмалар бўйича қандай савдо қилаётганлигини мисол тариқасида келтирган: сўнгги буюрутма доирасида етказилган 45 қути маҳсулот Малайзиядаги КХДР билан боғлиқ компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган.

БМТ ўзига аъзо мамлакатлар ҳукуматларидан шимолий кореялик дипломатларга нисбатан ҳушёр бўлишни сўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан