Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда ўлим жазосини тиклаш масаласида референдум ўтказилиши мумкин
25.02.2017 20:50,  
9

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда ўлим жазоси тикланиши масаласида референдум ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди. 

Аввалроқ Эрдўған 15 июлдаги давлат тўнтарувига уриниш иштирокчиларига нисбатан ўлим жазоси киритиш ҳақидаги қонунни агар парламент қабул қилса, имзолашга тайёрлигини айтганди. 

"Мен ўлим жазоси жорий қилиниши парламент томондан тасдиқланса, унинг қайтарилишини маъқуллайман, деб айтганман. Бироқ муаммо шундаки, бундай ўзгаришлар конституцияга тузатишлар киритишни талаб қилади. Биз агар бу қонун парламент томондан рад этилса, бу масала бўйича референдум ўтказишимиз мумкин. Агар халқ ўлим жазоси қайтарилишига овоз берса, унда бу масалага нуқта қўйилади", деб айтган Эрдўған Манис вилоятидаги намойишда.

Туркияда охирги ўлим ҳукми 1984 йилда амалга оширилган эди. Орадан 20 йил ўтиб, 2004 йилда Туркия конституциясига киритилган тегишли тузатишлардан сўнг, мамлакатда олий жазо бекор қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан