Америкалик жодугарлар, афсун ўқувчилар ва "бошқа сеҳр-жоду қўлловчилар" АҚШ президенти Трампга қарши бирлашишга қарор қилишди, деб ёзади Кун нашри.
Улар Трамп ва унга ёрдам берувчиларнинг "қўл-оёғини боғлаб қўйишга" қаратилган маросимларни ҳар ой қайтаётган ой вақти яримтунда, Трамп ўз ишчи хонасини тарк этган вақтда ўтказишни тавсия қилишмоқда. Бундай биринчи "иссиқ-совуқ қилиш" маросими 25 февралга ўтар кечаси (Тошкент вақти билан 26 февраль соат 10:00) ўтказилмоқчи.
Таъкидланишича, бундай маросимлар Трамп президент лавозимидан четлатилмагунча давом эттирилаверади. Жодугарлар ҳаттоки Facebook’да Трампга қарши маросимларга бағишланган саҳифа очишди. Бу саҳифадаги хабарларда Трампга қарши ўтказиш таклиф қилинадиган турли маросимлар таърифлаб берилган.