Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган америкалик қамалди
26.02.2017 11:32,  
1

Нью-Йорк штатидаги Локпорт шаҳрида яшовчи фуқаро президент Дональд Трампни ўлдириш режасини маълум қилганлиги учун икки йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Ниагара округи прокуратураси вакили маълум қилди.  

20 ёшли Жаред Браун 2016 йилнинг декабрида Локпорт полиция бошқармасига қўнғироқ қилиб, Трампни ўлдирмоқчи эканлигини маълум қилган.

2015 йил сентябрда йигит полицияга қўнғироқ қилиб, Обамани ўлдирмоқчи эканлигини айтгани учун жазоланганди. Йигит панжара ортида 15 ой ўтказиб, муддатдан аввал озодликка чиқарилган ва назорат остига олинганди.

АҚШ ҳуқуқ-тартибот муассасалари Оқ уй раҳбарига билдириладиган таҳдидларга доимо жиддий муносабатда бўлиб келишган. Январда Флоридада полициячилар ижтимоий тармоқларда Трампни инаугурациясигача ўлдириш билан таҳдид қилган 51 ёшли Доминик Пуполони ҳибсга олишганди. Пуполога нисбатан 1 млн долларлик гаров пули ва психиатрик экспертиза белгиланган.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан