Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ўғрилардан эҳтиёт бўлишга чақирди
26.02.2017 17:11,  
6

Тошкент вилояти, Қибрай тумани "Ёшлик" МФЙда яшовчи, ишламайдиган, 1981 йилда туғилган фуқаронинг уйида ёлланиб ишлаб юрган, Чирчиқ шаҳрида яшовчи шахс уй бекаси ухлаб қолганидан фойдаланиб, ўғриликка қўл урди, деб хабар берган Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот-хизмати.

Жиноятчи уйдан 1 миллион 200 минг сўм пул, 700 доллар, LG телевизори, SONY русумли фотоаппарат, iPhone мобил телефони ва турли қимматбаҳо заргарлик буюмларини олиб, уй эгасининг Lacetti автомашинасига юклади ва автомашинани ҳайдаб воқеа жойидан қочиб кетган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни содир этган, 1971 йилда туғилган шахс аниқланиб, ушланган.

Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, қулфбузар автомашина ўғрилари қўлга олингани ҳақида ахборот берган.

Маълумотларга кўра, Самарқанд вилояти, Ургут туманида яшовчи 1961 йилда туғилган фуқаро ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, кечаси унинг уйи олдидаги гаражига қулфини бузиб, "ВАЗ — 2106" автомашинасини ўғирлаб кетганлигини айтган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни шу туманда яшовчи, ишламайдиган, 1996 йилда ҳамда 1998 йилда туғилган шахслар содир этганликлари аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан