Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Россия осмонида кузатув парвозини амалга оширади
27.02.2017 11:30,  
4

АҚШ ва Франция ҳамкорликда Очиқ осмон тўғрисидаги шартнома доирасида Россияда кузатув парвозини амалга оширади, деб хабар қилди РИА Новости Россия ядро таҳдидини камайтириш Маркази раҳбари Сергей Рижковдан олинган маълумотга асосан.

"Очиқ осмон ҳақидаги шартнома доирасида 27 февралдан 4 март санасига қадар АҚШ ва Франция Россия ҳудуди устида Американинг ОС-135Б кузатувчи самолётида кузатув парвозини амалга оширадилар. Самолётлар Хабаровск аэродромидан осмонга кўтарилади", — деган Рижков.

Рижковнинг айтишича, парвозлар белгиланган йўналиш бўйича ташкил этилади. Америка ҳаво кемаси бортидаги россиялик мутахассислар шартномада кўзда тутилган кузатув қурилмаларидан фойдаланилишини назорат қилишади.
"ОС-135Б кузатувчи-самолёт бирор бир қуролдан фойдаланиш учун мўлжалланмаган", деб аниқлик киритган Рижков.

Очиқ осмон тўғрисидаги шартнома 1992 йилда имзоланган бўлиб, у Совуқ уруш давридан кейин Европанинг ишончини мастаҳкамлайдиган чора-тадбирлардан бири бўлган. Ҳужжат 2002 йилдан буён амал қилиб келади ва иштирокчи-давлатларга бир-бирларининг ҳарбий кучлари ва ўтказаётган тадбирлари тўғрисида маълумот олиш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан