Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Хитой ўртасида темир йўл орқали юк ташиш йўлга қўйилди
27.02.2017 11:32,  
11

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида темир йўл орқали юк ташиш йўлга қўйилди. Синьхуа хабарига кўра, 41 вагондан иборат темир йўл поезди 24 февраль куни 1000 тонна миқдоридаги пахта толаси ортган ҳолда Тошкентдан Сиандаги Синьчжу темир йўл бекатига борган.

Янги маршрут юк ташиш учун кетадиган вақтни 1 ойдан 15-18 кунгача қисқартирган.

Ҳар ойда Хитойга Ўзбекистондан 3 минг тоннага яқин юқори сифатли пахта толаси импорт қилинади. Маҳсулот Сиандан Хитойнинг шимолий ва шарқий ҳудудларига олиб кетилади.

Сиандан Марказий Осиёга темир йўл қатнови 2013 йилдан йўлга қўйилган. Бу йўл орқали қатнов Европага қадар давом этади. 23 февраль ҳолатига кўра, шу йўналишда 290 марта қатнов амалга оширилиб, 454 минг тонна юк турли шаҳарларга, жумладан Олмаота, Ҳамбург ва Москвага етказилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан