Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япония шаҳзодаси император бўлишга тайёрлигини маълум қилди
27.02.2017 18:58,  
5

Япония императори Акиҳитонинг ўғли Наруҳито тахтга ўтириш учун тайёр бўлганини эълон қилди, дея хабар бермоқда Guardian нашри.

Бу ҳақида Шаҳзода Наруҳито ўзининг туғилган кунида журналистларга берган интервьюси чоғида маълум қилган. Япон тахти вориси 23 февраль куни 57 ёшни қарши олган. Ўтган йилнинг августида император Акиҳито соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб тахтдан воз кечиш ҳақида эълон қилган эди.

Япония тарихида тахтдан воз кечиш ҳолати сўнгги бор 1817 йилда содир бўлган эди. Япониянинг амалдаги қонунчилиги императорга тахтдан воз кечиш ҳуқуқини бермайди. Мамлакат ҳукумати унинг тахтдан воз кечиши қай тариқа амалга оширилиши тўғрисидаги масалани муҳокама қилмоқда.

Император Акиҳитонинг ўғли Наруҳито фойдасига тахтдан воз кечишини 2019 йилнинг 1 январида амалга ошириш режалаштирмоқда. Япония ҳукумати ммалакат парламентига яқин ойлар ичида императорга тахтдан воз кечиш ҳуқуқини берувчи махсус қонун лойиҳасини тақдим этиши кутилмоқда.

Наруҳито собиқ дипломат Масако Овадага уйланган бўлиб, Аико исмли ягона қиз фарзанди бор. Сўнгги йилларда япония қироллик оиласида эркак меросхўрларнинг камайиб бориши туфайли янги мунозаралар пайдо бўлган. Япон анъаналарига кўра, маликалар тахтга даъво қила олишмайди. Айни пайтда имперторлиик тожига Наруҳитодан ташқари унинг укаси Акишино ва Акишинонинг ўғли Ҳисаҳитолар ворис бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан