Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германияда муҳожирларга қарши жиноятлар ортиб бормоқда
27.02.2017 19:52,  
2

Германия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда муҳожирларга қарши кайфият кучайиб бораётганидан огоҳлантирди, дея хабар бермоқда Al Jazeera​ телеканали.

Вазирлик томонидан якшанба куни эълон қилинган ҳисоботга кўра, 2016 йилда муҳожирлар ва уларнинг бошпаналарига қарши жами 3 500 дан кўпроқ ҳужум ва таҳдидлар қайд этилган. Бу эса кунига қарийб 10 мартадан ҳужум бўлганини англатади.

Ҳужумлар туфайли йил давомида фақатгина 2016 йилнинг ўзида ҳужумлар туфайли 560 нафар муҳожир жароҳат олган бўлиб, улардан 43 нафари болалардир. “Ўз ватанидан чиқиб Германиядан ҳимоя истаб келган кишилар хавфсиз бошпана олиш ҳуқуқига эгадирлар”, – дейилади вазирлик ҳисоботида.

Қайд этилган жиноий ишлардан бирига кўра, қочқинлар учун бошпанага айлантирилган спорт залга ўт қўйган германиялик миллатчи фуқаро февраль ойида 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Охирги бир йил давомида муҳожирлар бошпанасига ўт қўйиш ҳолатлари кўпайган.

Ўтган йилги рақамлар олдинги йиллар билан солиштирганда сезиларли даражада ўсгани қайд этилган. Чунончи, 2015 йилда жами 998 та ҳужум аниқланган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 199 тани ташкил қилган. Германияда миллатчилик ва мусулмон муҳожирларга қарши кайфият кучайиши ҳукуматни ташвишга солмоқда.

Германия муҳожирлар сони бўйича Европада етакчилик қилади. 2015 йилнинг ўзида 890 минг нафар қочқин Германияда бошпана топган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 280 минг нафарни ташкил қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан