Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия: тожикистонлик ишчилар учун имтиёзлар бисёр
28.02.2017 10:53,  
11

Россия президенти Владимир Путин Марказий Осиё бўйлаб турнеси доирасида, 27 февраль куни Тожикистонда бўлди. 

У Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашуви вақтида Тожикистонни минтақадаги тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашдаги муҳим давлат сифатида қайд этди.

Путин Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмонга Россияда Тожикистон фуқаролари учун муносиб меҳнат шароитлари яратилаётгани ҳақида айтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Россияда меҳнат қилиб, ўз ватанига пул жўнатмаларини амалга ошираётган мигрантлар ҳам Тожикистон иқтисодиёти учун жиддий кўмак бўлиб хизмат қилмоқда. Уларнинг сони бизнинг ҳисобимиз бўйича 876 минг нафарни ташкил қилади. Биргина ўтган йилнинг ўзида бундай жўнатмалар миқдори 1,9 миллиард долларни ташкил қилган, бу эса Тожикистон ЯИМининг учдан бир қисми деганидир. Таъкидлаб ўтаманки, Тожикистон фуқаролари учун Россияда имкон қадар имтиёзлар тақдим этилмоқда: улар рўйхатда турмасдан Россияда 15 кун бўла оладилар, меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентни эса бирданига уч йиллик қилиб расмийлаштиришлари мумкин", — деди Путин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан