Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






LG смартфонларининг махфий кодлари
28.02.2017 11:09,  
27

Дунё бўйлаб ўз нуфузига эга бўлган ва кўпчилик юртдошларимиз ҳам афзал кўрган ишлаб чиқарувчилардан бири, шубҳасиз, LG бўлади. Унинг қурилмаларини ишлатаётганлар ҳам ўз севимли смартфонларининг яширин созламалари, имкониятларини билишни исташлари табиий, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Шуниси қизиқки, қурилмаларнинг махфий кодлари борасида Samsung ёки HTC каби ўз фойдаланувчиларини қийнаб ўтирмасдан, LG ишлаб чиқарувчилари ўзгача йўл тутишган. Яъни, улар тегишли созламаларни ўчириб-ёқиб қўйиш мумкин бўлган чиройли меню яратиб қўйишган. Шу биргина меню – бамисоли смартфонингизнинг махфий имкониятларига «кириш эшиги», уёғига ўзингиз керакли маълумотларни кўриб олаверасиз.

Демак, махфий созламалар менюсига ўтиш кодлари LG’нинг турли версияларида қуйидагича кўриниш олган:

Халқаро версиялар: 3845#*855#

Корея моделлари: 3845#*400#

AT&T: 3845#*850#

Sprint: 5689#*990#

T-Mobile: 3845#*851#

Verizon Wireless: ##228378 (+чақирув)

Шунингдек, Android тизимидаги барча смартфон ва планшетлар учун жорий этилган махфий кодлар ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, агарда етарлича тажрибангиз бўлмаса, махфий кодларни териш орқали созламаларга ўзгариш киритмаганингиз маъқул. Акс ҳолда, бунинг оқибатида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар учун ўзингиз масъул бўласиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан