Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ferrari сирли гиперкарни патентлади
28.02.2017 13:22,  
8

Европа иттифоқининг патент ва товар белгилари бўйича маҳкамаси (EUIPO) “Феррари”дан патентлашга оид янги аризани қабул қилди, деб ёзади carzone.uz.

Омманинг ҳали назари тушмаган номаълум автомобиль Ferrari LaFerrari гибрид гиперкарига жуда-жуда ўхшайди. Аммо унинг аэродинамик унсурлари ва ҳавотортари янада аниқроқ ифодаланган. Ҳаво каналларининг тузилиши Американинг Ford GT суперкарини эслатади. Орқа фонарининг Ferrariга хос бўлмаган тор полосаси французларнинг Bugatti Chiron гиперкарига ўхшаб кетади.

Диод чироқли фаралари ҳам тор чизиқдек, гўё қисиқ кўзларга ўхшайди. Орқани кўрсатиш учун камера ўрнига оддий кўзгу қўйилганлиги автомобиль концепт эмас, росмана йўлда юриш учун тайёрланганлигидан дарак беради. Бу машина LaFerrariнинг махсус версияси бўлиши мумкин, эҳтимолки, ягона нусхада тайёрланадиган ноёб гиперкарни кўриб турибмиз.

Женева автосалонида бу гиперкарни учратиб қолишимиз мумкин. Саволларга жавоб ўшанда маълум бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан