Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суданда юз минглаб одамлар сув ўтлари ва бақатўн еб кун кечирмоқда
1.03.2017 13:50,  
32

Reuters​ агентлиги тарқатган хабарга кўра, Жанубий Судандаги миллионлаб одамлар оммавий очарчилик қаршисида қолган.

Минглаб қочқинлар Нил дарёси ботқоқликларида жон сақлашга мажбур бўлишмоқда. Уларда экин экиб, деҳқончилик қилиш ёки егулик сотиб олишга етарли миқдорда пул ишлаб топиш имконияти йўқ.

Улар турли хил сув ўтлари ва дарёдан тутилган балиқларни еб жон сақлашмоқда. Айрим оилалар бир неча кунлаб овқатсиз яшашга маҳкум. Ўтган ҳафтада БМТ Жанубий Судандаги аҳоли очарчиликка юз тутганини эълон қилди. Дунё бундай бундай йирик кўламдаги гуманитар фожиага сўнгги 6 йилда илк маротаба дуч келмоқда. 5,5 миллион одам, ёхуд аҳолининг қарийб ярми июль ойигача озиқ-овқат таъминотидан маҳрумлигича қолмоқда.

Ҳалокатга инсонлар сабаб бўлган. Нефтьга бой Жанубий Судан дунёдаги энг ёш давлат ҳисобланади. Мамлакат 2013 йилда фуқаролар уруши кирди. Шундан бери этник гуруҳлар ўртасида давом этаётган ўзаро бошбошдоқлик мамлакатни қабилаларга парчалаб ташлади. Ўтган йили инфляция даражаси 800 фоизга етди. Уруш ва қурғоқчилик қишлоқ хўжалигини абгор ҳолга келтирди.

БМТ маълумотларига кўра, Леэр ва Маендит округларида 100 мингдан ортиқ одам муқаррар очлик чангалида қолган. “Болалар хаста, аммо нима ҳам қила олардим? Яқин атрофда касалхона йўқ. Биз яшириниб турган жойимиздан узоққа кета олмаймиз. Катта фарзандларим балиқ овлайди. Аммо асбоблар бўлмагани учун етарлича балиқ тутолмаймиз”, – дейди 10 фарзанднинг онаси бўлган Сара Дит.

6 фарзанднинг онаси бўлган Нялуат Чолнинг айтишича, унинг оиласи ўтган давр мобайнида сув ўтлари ва палма мевалари билан жон сақлашмоқда. “Анчадан буён урушдан қочиб келяпмиз. Дарё ўртасидаги оролчага жойлашдик. Чунки бу ер бироз хавфсиз. Аммо егулик учун бу ерни тарк этолмаймиз. Сувда оқиб келадиган сув ўтлари ва дарёдан тутилган балиқ еб кун кечирамиз”, – дейди 31 ёшли аёл.

БМТ таъминот гуруҳлари бир йилдан бери биринчи марта Леэр округидаги Тҳонёр қишлоғига етиб борган. 20 минг киши ботқоқликдан қишлоққа келган. БМТ вакиллари рўйхат бўйича одамларга чекланган миқдорда озиқ-овқат тарқатмоқда.

619 минг квадрат километрдан каттароқ майдонни эгаллайдиган Жанубий Суданда бор-йўғи 200 км тош йўллар бор. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларига уруш туфайли етиб бориш имконсизлигича қолмоқда.

“Кўплаб одамлар дарё оролларидан овқат учун келмоқда. Улар Нил дарёсидаги сув ўтлари бақатўн томирлари еб жон сақлашган. Улар кунига кўпи билан бир маҳал овқатланишади”, – дейди БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Жорж Фоминен.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан