Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оролбўйи халқаро миқёсдаги туризм масканига айланади
2.03.2017 13:14,  
60

Мўйноқда туризмни ривожлантириш йўналишларига асос солинди.Туман марказида «Moynaq City Center» савдо-туризм коплекси, “Орол денгизи уникал минералларига тўйинган балчиқ (гряз) билан даволаш”, “Оролнинг сертузли даволаш ванналарини қабул қилиш” каби туристик хизматлар кўрсатувчи “Туризм Маркази” фаолиятини йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент томонидан 28 февраль куни имзоланган “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда кўзда тутилган.

Ҳужжатда Мўйноқ тумани ва Орол денгизи тарихи ва бугунги кунини дунё миқёсидаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб, Мўйноқни Ўзбекистоннинг туризм марказларидан бирига айлантириш мақсадида ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотларнинг грант ва донор маблағларини жалб қилган ҳолда бир қатор тадбирларни, жумладан

- “Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши” мавзусида ҳар йили халқаро Экофестивал ўтказиш;
- “Ўлкашунослик” музейини қайта реконструкция қилиш ва шу орқали денгиз ҳақидаги тарихий фотосуръатлар ва видеоёзувларни намойиш қилувчи замонавий 3-D технологиялар билан жиҳозлаш;
- қуриб бораётган Орол денгизи рамзи сифатида унинг қирғоқида Мўйноқ Маякини қуриш ва унинг ёндош ҳолда “денгиз тўлқини шовқини” мусиқаси фони билан куй тартувчи кафе-ресторани қурилиши;
“Орол денгизи балиқларидан 99 турдаги таомлар” номли Гастрономик фестивал ўтказиш;
Қорақалпоқ халқ шоирлари Бердах ва Ажиниязга бағишланган Халқаро мусиқий-шеърий Фестивалларини ташкил қилиш;
Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудидаги 11 та кеманинг қайта тиклаш ва уларга қизиқиш юқори бўлган туристлар келувчи мамлакатлар номини бериш;
Орол денгизининг қуриб қолган чегарасини белгиларини тиклаш ва бу жойларда денгизнинг эски харитаси туширилган катта масштабли билбордларга жойлаштириш;
“Сувни тежаш технологиялари”, “Сувни муҳофаза қилиш тадбирлари”, “Денгиз ва дарё ҳавзаларини биоэкологиясини сақлаш ва ҳимоя қилиш” ва бошқа мавзуларида конференциялар ўтказиш;
Орол мавзуси ва денгизни тасвирловчи сувенирлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
Қорақалпоқ ва Мўйноқ анъаналари тимсоли туширилган гилам тўқиш бўйича ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиш;
Мўйноқнинг тўқимачилик маҳсулотлари ва сувенирларини сотиш бўйича Нукус, Урганч, Хива, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва бошқа йирик шаҳарларда савдо расталари ташкил этиш;
Мўйноқ тумани ва Орол денгизи туризм салоҳиятини намойиш этишга доир йирик масштабли баннерлар тайёрлаш ҳамда Нукус, Ургенч, Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида бепул жойлаштириш;
Мўйноқ ва Орол денгизи тарихи, ҳудуднинг табиати, ҳайвонот олами ва туман аҳолисининг анъаналари, урф-одатлари, Бердах ва Ажинияз каби қорақалпоқ халқ шоирлари ва алломалари ҳақида ҳужжатли ва бадиий фильмлар ҳамда роликлар яратиш, уларни миллий телевидение орқали намойиш этиб бориш белгиланган.

Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳудудига туристларни кенгроқ жалб қилиш имкониятлари, ҳудуднинг табиати, ҳайвонот олами ва туман аҳолисининг анъаналари, урф-одатлари ҳақида видеороликлар тайёрлаш учун “Моя Планета”, “National Geographic”, “Animal Planet”, “Viasat Explore” каби етакчи телеканалларни таклиф этилади.

Туристлар оқими камайган мавсумларда Республика миқёсида Олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва йирик ташкилотлар ходимларини ташкиллаштирилган ҳолда Мўйноқ тумани ҳудудига саёҳатларини амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан