Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2017 йилда 2,5 млрд долларлик лойиҳалар якунига етказилади
2.03.2017 13:30,  
8

2017 йилда Ўзбекистонда умумий қиймати 2,534 млрд доллар бўлган 168 та лойиҳани якунига етказиш режалаштирилган. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг «2017 йилда Ўзбекистон Республикаси инвестицион дастури тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, жорий йилда умумий қиймати 1,688 млрд доллар бўлган 83 та янги ишлаб чиқариш корхонаси қурилишини якунлаш ҳамда қиймати қарийб 845 млн долларлик 85 та лойиҳани модернизация қилиш белгиланган. 2017 йилда тасдиқланган лойиҳаларни якунлаш учун 1,26 млрд долларлик маблағни ўзлаштириш режалаштирилган.

Жумладан, «Ўзбекистон темир йўллари» 1 млрд доллардан зиёдроқни ташкил этувчи 8 та лойиҳани амалга оширади. Темир йўл компанияси Бухоро-Мискин темир йўли қурилишининг биринчи босқичини якунлаш, Қарши-Термиз участкасини электрлаштириш, шунингдек Испаниядан икки дона Talgo тезюрар поездини харид қилишни режалаштирмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» қиймати 281,5 млн долларлик 11 та лойиҳани амалга ошириши лозим. Геологик разведка ишлари учун юқори технологияли ускуналарни сотиб олиш кутилмоқда. «Ўзбекэнерго» йил охирига қадар Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида қиймати 207,4 млн долларлик электр энергиясининг автоматлашган ҳисобини юритиш тизимини жорий этиши режага киритилган. «Ўзкимёсаноат» «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида автомобиль шиналарини ишлаб чиқариш бўйича заводнинг умумий қиймати 214 млн доллар бўлган биринчи навбатини ишга туширади.

Аввалроқ хабар қилинганидек, Ўзбекистон 2030 йил сўнгига қадар иқтисодиётнинг стратегик соҳаларида 40 млрд доллардан зиёдроқ қийматдаги 657 та лойиҳани амалга оширади. Ҳукумат маълумотларига кўра, мазкур лойиҳаларнинг амалга ошиши натижасида саноат секторининг ялпи миллий маҳсулот тузилмасидаги улуши 2030 йилга бориб 2016 йилдаги 32,9 фоиздан 40 фоизга ортади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан