Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сомали президенти дунё мамлакатларидан очарчиликка қарши ёрдам сўрамоқда
2.03.2017 13:44,  
20

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Сомали аҳолисига оммавий очарчилик хавф солаётгани ҳақидаги ҳисоботи эълон қилиниши ортидан, мамлакатнинг янги раҳбари Муҳаммад Абдуллоҳ дунё ҳамжамиятига мурожаат билан чиқди. Бу ҳақида Al Jazeera ​ нашри хабар бермоқда.

Президент маъмурияти томонидан сешанба куни эълон қилинган баёнотда Сомалидаги оммавий очарчилик «мильлий фожиа» деб аталган. Навбатдаги очарчилик Сомалида кузатилаётган сўнгги 25 йилдаги учинчи шундай фожиа ҳисобланади. 2006 йилда юз берган охирги фалокат туфайли 260 минг киши ҳалок бўлган эди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилган ҳисоботга кўра, Сомалида 6,2 миллиондан ортиқ одам шошилинч инсонпарварлик ёрдамига муҳтож. Бу эса мамлакат аҳолисининг қарийб ярми оғир аҳволда қолганини англатади.

Қайд этилишича, мамлакатда 363 минг нафардан ортиқ бола тўйиб овқат емаяпти, улардан 70 минг нафардан кўпроғига зудлик билан ёрдам кўрсатилиши лозим. Сомали Яман ва Ниогерия билан бирга очарчилик арафасида турган давлатлардан бири. Жанубий Суданда аллақачон оммавий очарчилик бошлангани эълон қилинган.

Ўтган ҳафтада БМТ юқоридаги 4 та мамлакатда 20 миллиондан ортиқ аҳолига очарчилик туфайли ўлим хавф солаётганини маълум қилиган эди. Бу йил об-ҳавонинг қуруқ келиши ва давом этаётган фуқаролар урушлари туфайли дунё бўйича рекорд миқдордаги одамларга очлик хавф солмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан