Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: АҚШ президенти маъмурияти КХДРга қарши ҳарбий куч ишлатилишини истисно қилмади
2.03.2017 14:06,  
4

Пхеньянга нисбатан кўриладиган чораларни ўрганаётган АҚШ президенти маъмурияти Шимолий Кореяга қарши ҳарбий куч ишлатилишини истисно этмади.Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

Телеканалнинг таъкидлашича, Оқ уй ҳисоботининг чиқарилиши Осиё минтақасидаги ҳарбий вазиятнинг кескинлашиши билан боғлиқ. Хусусан, Шимолий Корея томонидан февраль ойи бошида баллистик ракета учирилиши ҳамда КХДР етакчисининг ўгай акаси Ким Чен Намнинг ўлдирилиши тилга олинган.  Оқ уйнинг КХДРга нисбатан стратегиясини муҳокама этиш давомида мазкур мамлакатда «ҳарбий куч ишлатиш, шунингдек, тузумни ўзгартириш» имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Шимолий Кореяни «АҚШ учун энг катта хавф» деб атаган  президент Трамп олдинроқ Пхеньянга Америка қирғоқларига бориб етадиган қитъалараро баллистик ракеталар яратишга халақит беришга ваъда қилганди. КХДР расмийлари бундай ракеталарнинг яратилиши охирги босқичда эканлигини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан