Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон Coca-Cola ва Pepsi ичимликларига бойкот эълон қилди
2.03.2017 14:17,  
8

Ҳиндистоннинг Тамил-Наду штатида минглаб дўконлар 1 март кунидан бошлаб Coca-Cola ва Pepsi ичимликларидан воз кеча бошлашди. Бу ҳақида BBC хабар берди

Бунга штатдаги савдо уюшмаларининг хориж компанияларига тегишли газли ичимликлар ўрнига маҳаллий маҳсулотларни сотишга ундаши сабаб бўлди.

Хорижий ичимликларни ишлаб чиқарувчи компаниялар қўйилган талабларни бузмоқда, деб ҳисоблайди уюшма. Штатдаги 80 фоизга яқин савдо шаҳобчалари бундай турдаги яхна ичимликлардан воз кечишини билдирди. Йирик савдо марказлари ҳали расмий баёнот бермаган. ​

Ўтган ой штатда ҳиндча корриданинг тақиқланишига қарши бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишларида илк бор бойкот ҳақидаги чақириқлар янграган эди. Намойишлардан кейин штатда Pepsi ва Coca-Cola ичимликларига талаб пасая бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан