Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москва муфтийси шаҳарда пайдо бўлган «шариат патрули» лойиҳасини қоралади
2.03.2017 18:35,  
3

Россия Мусулмонлари диний идораси раҳбари, Москва муфтийси Альбир Крганов «Стоп Харам» лойиҳасини қўллаб-қувватламади ва у диний низоларни келтириб чиқариш характерига эга эканини айтди.

1 март куни Москвада «СтопХам» лойиҳаси иштирокчиларидан бири «Стоп харам» (яъни, «Стоп ҳаром») деб номланган дастурни яратгани, унинг доирасида у «умуминсоний ахлоқ меъёрларига риоя этилиши» устидан назорат олиб бораётгани хабар берилган эди.

Крганов нашрга берган интервьюсида ҳаракатни «унчалик тушунарли бўлмаган ташаббус» деб атади. «У низоларга олиб келади деб ўйлайман… Агар ҳозир биздаги ҳар битта мазҳаб кўчадаги ўткинчиларга хиралик қилишни, ахлоқ-одоб ўргатишни бошласа, бундан бизга қандай фойда тегади? Дунёвий мамлакатда буни қандай қабул қилиш мумкин?» — дея у ўз позициясини изоҳлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан