Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миср суди собиқ президент Ҳусни Муборакни оқлади
3.03.2017 10:21,  
4

Мисрда суд мамлакатнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакни 2011 йилги исён вақтида намойишчиларнинг ўлимида айбдор эмас, деб топди. 

Ҳусни Муборак бир неча йилдан бери Қоҳира ҳарбий госпиталида сақланади. Бу вақт ичида унинг кўрсатмаси билан 2011 йилда тинч намойиш иштирокчиларига қарши зўравонлик ва куч ишлатилгани ҳақидаги иш кўплаб суд инстанцияларида кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Ҳусни Муборак давлат маблағларини ноқонуний ўзлаштириб, хорижга олиб чиқиб кетишга айбланганди.

Қайд этишларича, бу қарор якуний ва шикоятга ўрин йўқ.

Аввалроқ Миср кассация суди мамлакатнинг бошқа бир собиқ президенти — Муҳаммад Мурсийнинг умрбод қамоқ жазосини бекор қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил 2 июнида Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак ва ИИВнинг собиқ раҳбари Ҳабиб ал-Адлий умрбод озодликдан маҳрум этилган эди. Қоҳира суди 2011 йил январидаги инқилоб вақтидаги тинч аҳолининг ўлимига уларнинг алоқадорлиги исботланган, деб ҳукм чиқарган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан