Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Семизлик саратонга олиб келувчи сабаблар ичида иккинчи ўринда
3.03.2017 11:32,  
42

Британиялик олимлар ортиқча вазн саратонга чалиниш хавфини оширишини аниқлашди дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

200 дан зиёд илмий тадқиқотларни ўрганиб чиққан олимлар семизлик туфайли 11 турдаги, жумладан, қизилўнгач, ичак, йўғон ичак, тўғри ичак, ошқозон, ошқозон ости бези, буйрак, жигар, суяк илиги, бачадон ва тухумдон саратонига чалиниш хавфи юқори бўлади деган хулосага келишган.

Аввалроқ эълон қилинган ҳисоботда 2035 йилга қадар британияликларнинг тўртдан уч қисми ортиқча вазн туфайли азият чекиши тахмин қилинган эди. «Ўйлашимча, одамлар ва шифокорлар семизликка энди кўпроқ эътибор қаратишлари лозим. Инсонлар ортиқча вазндан халос бўлишлари нафақат қандли диабет ва қон-томир касалликлари хавфини, балки бир қанча саратон турларига чалиниш эҳтимолини ҳам камайтиради», – тадқиқот муаллифларидан бири Марк Гантер.

Саратоншунос олим доктор Рейчел Орриттнинг таъкидлашича, олимлар саратоннинг ҳар хил турларига чалинган кишиларнинг вазнларини ўрганиб, семизлик ва саратонга чалиниш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашган. Маълум бўлишича, вазннинг меъёрдан 15 килогарммгача ортиқ бўлиши саратоннинг турли кўринишларига чалиниш хавфини 9 фоиздан 56 фоизгача орттирар экан.

Олимларнинг фикрича, семизлик ўз асоратларига кўра саратонга олиб келувчи, аммо олдини олиш мумкин бўлган сабаблар орасида тамаки чекишдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда Буюк Британияда ҳар уч кишидан икки нафари семизликдан азият чекмоқда. Инсонлар ортиқча вазндан қутилиш учун, биринчи навбатда, шакарли ичимликлар ичишдан воз кечишлари керак бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан