Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Ўзбекистонда янги маъмурий судларни ташкил этишда ёрдам беради
3.03.2017 15:16,  
7

БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) фуқаролик ва иқтисодиёт судларини шакллантиришда Ўзбекистон Олий суди билан ҳамкорлик қилади.

Шу йилнинг февраль ойи охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судларини ташкил этиш ҳақидаги фармонга имзо чекканди.

Шу кунга қадар давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги борасидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилаётган эди.

БМТТД ваколатхонасининг маълум қилишича, Ўзбекистон Олий суди раиси Шоюнус Ғозиев ҳамда БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер Олий Суд, БМТТД ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг "Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик" қўшма лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Жумладан, БМТТД ва USAID суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва нуфузини ошириш, судлар тузилмасини ҳамда қайта тузилган Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот марказида судялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш учун техник ёрдам кўрсатади ҳамда маслаҳатлашувлар ўтказади.

Хусусан, фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини поймол қилувчи давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари ва ҳаракатлари натижасида юзага келган маъмурий баҳс-мунозараларни кўриб чиқувчи янги маъмурий судларни ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилади.

Шу билан бирга БМТТД концептуал ҳужжат тайёрлаш, халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда маъмурий суд ишлари Кодексини ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан