Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бразилия президенти давлат раҳбари қароргоҳида яшашдан воз кечди
3.03.2017 16:41,  
3

Бразилия президенти Мишель Темер давлат раҳбарининг расмий қароргоҳи — Алворада саройида яшашдан воз кечди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар қилмоқда. 

Хабарларга кўра, Темер Алворада саройини ҳаддан ортиқ катта деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, сарой уй муҳитига эга эмас. Шу сабабли Темер рафиқаси билан ҳашаматли Жабуру қасрида яшашга қарор қилган. 

Таъкидланишича, Мишел Темер Бразилия президентининг расмий қароргоҳида атиги 12 кун истиқомат қилган. Бунгача, унинг кўрсатмаси билан саройда капитал таъмирлаш ўтказилган эди. 

Алворада саройи ҳам Жабуру каби бразилиялик машҳур меъмор Оскар Нимеер лойиҳаси бўйича қурилган. Параноа сув омборидаги 3 қаватли бино 1958 йилда битказилган бўлиб, умумий майдони 7 минг квадрат километрдан иборат. Саройда президент оиласи ва меҳмонларга 70 киши хизмат кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан