Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистондаги тўрт лойиҳа учун 573 млн доллар ажратади
4.03.2017 00:11,  
11

Осиё Тараққиёт банки делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида тўрт лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. 

Хабар беришларича, ОТБ делегациясининг Ўзбекистон вазирликлари ва идораларида ўтказган учрашувлари якуни бўйича банкнинг 573 миллион долларлик маблағини жалб қилган ҳолда кичик бизнес, мева-сабзавотчилик соҳалари, сув таъминоти тизими ва автомобиль йўллари инфратузилмасини ривожлантиришга доир 4 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Аввалроқ Осиё Тараққиёт банки президенти Такехико Накао Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистонга ташрифи давомида банк раҳбари Такехико Накао Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бўлиб, Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг натижалари билан танишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан