Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон 60 нафар коллеж битирувчисини Хитойга малака оширишга юборади
4.03.2017 18:28,  
6

Жорий йилда 60 нафар коллеж битирувчисини Хитойга малака оширишга юборишни режалаштирганмиз, деб айтган ЛТ Текстиль Интернейшн" қўшма корхонаси директори Чен Жи, деб хабар қилмоқда Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида.

Чен Жининг сўзларига қараганда, бугун жаҳон бозорида Ўзбекистонда етиштирилшаётган пахтага талаб катта.

"Мамлакатингизда етиштирилган пахта сифати ва толасининг пишиқлиги бўйича дунёда етакчилардан ҳисобланади. Пахтадан тайёрланган маҳсулотлар икки баробар кўп даромад келтиради. Компаниямиз бу имкониятларни ҳар томонлама чуқур ўрганди. Компаниямиз раҳбарлари Ўзбекистонда бир неча марта бўлиб, бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишди. Ўзбекистондаги чет эллик инвесторларга яратилган қулай муҳит бизга ҳар томонлама маъқул бўлди", — деб таъкидлаган у.

Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "ЛТ Текстиль Интернейшнл" қўшма корхонасида Қашқадарё вилоятида етиштирилган пахта толасини қайта ишлаб, бозорга тайёр маҳсулот чиқариш мўлжалланган.

"Биринчи босқичда пахта толасидан ип-газлама ишлаб чиқарилади. Бу жараён жорий йилнинг иккинчи чорагидан бошланади. Иккинчи босқич 2018 йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишиб, уни тезроқ ишга тушириш чораларини кўришни таклиф қилди. Бу таклиф бизга ҳам маъқул бўлди", — дея қўшимча қилган Чен Жи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан