Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эксперт: Ўзбекистонда босқичма-босқич бозор курсига ўтилади
8.03.2017 02:35,  
6

Ўзбекистонда кейинги 3 ҳафта давомида АҚШ долларининг расмий курси кескин ўсиши кузатилмоқда. 3 ҳафтадан бери сешанба кунидан Марказий банк долларнинг расмий курсини қарийб 50 сўмдан оширмоқда ва бугунга келиб 1 АҚШ доллари — 3452,30 сўмга тенг бўлиб турибди.

Sputnik Ўзбекистон мухбири бу ҳолат сабаби, Ўзбекистон валюта барқарорлигини такомиллаштириш бўйича қандай чораларни кўраётганига қизиқиб, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов билан суҳбатлашди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, валюта тизимини барқарорлаштириш — Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган Ҳаракатлар стратегиясининг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади.

«Ҳозирда бозор курсига ўтиш борасидаги режалар ишлаб чиқилмоқда. Албатта, бу маълум вақт талаб этади, барча эҳтимолий вазиятларни баҳолаш керак. Лекин асосийси, бу борада фаол иш олиб борилмоқда, биз барча келиб чиқадиган саволларни муҳокама қилиш учун экспертларни, жумладан, халқаро экспертларни таклиф этамиз. Ўзбекистон ёпиқ мамлакат эмас, шу боис ушбу соҳадаги ҳар қандай ўзгаришлар нафақат бизга, балки биз билан ишлаётган ҳамкорларимизга ҳам ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин», — дея қайд этган Алишер Шайхов.

Эксперт Ўзбекистон ҳукумати бозор курсига босқичма-босқич, бозор «шок-терапиялар»сиз ўтишини таъкидлаган.

«Ҳукумат бугунги кунда бу жараён (доллар расмий курсининг ошиши — таҳр.) кузатувчисигина бўлиб тургани йўқ. Ҳукумат халқаро меъёрларга тўла жавоб берадиган барқарор валюта тизимига ўтиш учун маълум қадамларни ташламоқда. Расмий курснинг ўзгариши ҳам ана шундай чоралардан далолат беради. Ҳукумат барқарор бозор валюта тизимига равон ва босқичма-босқич ўтишни мақсад қилган, бу Ҳаракатлар стратегиясида аниқ-равшан баён этилган. «Шок» усули Ўзбекистонга мос эмас», — деган Шайхов.

Унинг фикрича, янги тизимга оқилона, мақсадга мувофиқ ва муносиб муддатда ўтилади.

«Янги тизимга ўтиш жараёни қачон якунига етишини аниқ айтиш қийин, бу вақт талаб қилади. Лекин бир нарсани ишонч билан айтишим мумкин — ўзгача бозор механизмига ўтишимиз учун шу йилнинг ўзидаёқ етарлича иш бажарилади», — дея қайд этган у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан