Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот: Уйқусизликдан қутулиш учун камроқ ухлаш керак
8.03.2017 10:48,  
19

Сурункали уйқусизликдан қутулиш учун иложи борича тўшакда камроқ вақт ўтказиш керак, деб ҳисоблайди Пенсильвания университети олимлари. Якуний хулосалар бедорлик билан курашиш учун уйқу давомийлигини қисқартириш кераклиги тўғрисидаги юқорида айтиб ўтилган фикрларни тасдиқлади.

400 дан ортиқ киши иштирок этган тадқиқот ярим йил мобайнида амалга оширилди. Бу даврда 394 иштирокчи ўзининг соғлом уйқусини сақлаб қолишга муваффақ бўлди, 31 нафари эса бир марта стрессли уйқусизлик, яна 31 киши сурункали уйқусизликни бошдан кечиришди. Барча кузатувлар олти ой давомида қайд этиб иштирокчилар борган кундаликларга асосланиб ўрганилди. Кеч уйғониш ҳисобига уйқу билан боғлиқ муаммолардан қутилишга ҳаракат қилган инсонларда стрессли уйқусизлик охир-оқибат сурункалига айланган.

Мисол учун, агар инсон тунги 11да ухлашга ётса ва қўнғироқ соатини тонгги 7 га қўйса, барибир 5.30да уйғонаверади. Шу вақтда дарҳол уйғониб, иш қилишга киришиш керак. Олимлар бу ҳолат нафақат стрессли уйқусизлик, балки сурункали уйқусизликни ҳам енгишга ёрдам беришини қайд этишмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан