Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тежамкор, кўркам ва ғаройиб шаклда қурилган экологик уйлар ўнлиги (фото ва видео)
8.03.2017 15:39,  
162

Кимдир саройдек коттежда яшайди. Яна кимдир экологик уйда. Экологик уй қанақа бўлишига қизиқяпсизми? Ишонаверинг, газ ёки электрда иситиладиган уйдан афзалроқ, қизиқарлироқ, кўркамроқ, тежамлироқ ва... қимматроқ.

Экотехнологиялар жадаллик билан ривожланмоқда. Хўш, инсон турмушини ўзгартирмаса, технологиянинг технологиялиги қоладими?

 

Биринчи экологик уйимиз Норвегияда қурилган. Ўз эҳтиёжидан уч баробар кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқаради. Ёмғир сувини тўплайди, иссиқликни рекуперациялайди. Хуллас, турган-битгани инсонга наф келтиришдан иборат.

 

Чикагодаги “Таверна Вис” LEED (Энергетик ва экологик лойиҳалашдаги етакчилик) олтин сертификатига сазовор бўлган. Геотермал иситиш тизими, қуёш панеллари ва кўкаламзорлаштирилган томга эга экологик уй.

 

Агар Болгарияга борсангиз, Варна шаҳридан дарахт-уйни излаб топишга эринманг. Томи энергия тежамкорликка яққол мисол. Уч қаватли шиша қуёш нурини ўтказиб, иссиқликни ташқарига чиқармайди. Тарновчалар ёмғир сувини тўплайди, қуёш панеллари эса уйни электр билан таъминлайди.

 

Санта-Федаги Overland Partners Architects уйи фазовий кема сингари ишлайди. Уйда истиқомат қилувчилар фойдаланган сув филтрланади ва хўжалик ишларида қайта ишлатилади. Электр энергиясини қуёш панеллари тўплайди. Ҳовлидаги манзарали ўсимликлар қурғоқчиликка чидамли бўлиб, қўшимча суғоришга муҳтож эмас.

 

Агар “яшил уй”лар серҳашам бўлмайди, деб ҳисобласангиз, фикрингизни ўзгартирамиз. Сан-Францискодаги кузги уй бутунлай шишадан ишланган. Унда ҳам ишлатилган сувни филтрлаш тизими бор. Табиий вентиляцияни таъминлаш учун кондиционернинг ўрнига дарчалар автоматик тарзда назорат қилинади.

 

Кимдир филтрлар ва рекуперация тизими қимматлигидан иқтисодий самараси кам, деб айтиши мумкин. Аммо Carl Turner Architects ишлаб чиққан Лондондаги сирғалувчи уй бу мезонга тўғри келмайди. Унда ёмғир сувини тўплаш, табиий вентиляция ва албатта, қуёш панеллари бор. Уч қаватли шиша ёрдамида иссиқликни сақлайди. Архитекторлар уйни бир оз такомиллаштириб, англиялик оддий оила сотиб оладиган даражага етказмоқчи.

 

Канададаги “Бурчакдаги уй” континентал иқлим шароитида жойлашган. Табиийки, қиш қаҳратонига ҳам, ёз жазирамасига ҳам тайёр бўлиши керак ва шундай ҳам. Тепаликлар билан “дўстлашган” уйнинг ярми ер остида.

 

Хатфилддаги бу қаср Англиянинг анъанавий қалъаси бемалол экоуйга айланишини исботлайди. Уч тарафлама панорама ойна, ҳаракатга қараб чироқ ёқилиши, ҳаво-ҳаво иссиқлик насоси, ёмғир суви тўпланиши ва бошқа технологиялар унда мужассам. Тўғри, бунақа уй қиммат туради – 1,75 млн фунт стерлинг.

 

Ер одамзодга шундай меҳрибонки, унинг бағри совуқда илитади, иссиқда салқинлаштиради. Швейцарияликлар ер остига уй қуриб адашмаган. Экоуйнинг кенг ойналари кундузи чироқ ўрнини босади. Қолаверса, иситиш учун энергия тежалишини айтмайсизми?

 

Экологик уйларимиз ўнлигида машҳурларга ҳам жой бор. Наоми Кэмпбеллнинг Туркиядаги муҳташам уйи юлдузлар ҳам экологик ва тежамкор уйларга бефарқ эмаслигидан далолат беради. Уйнинг томи табиий иссиқликни тўплайди ва сунъий иситиш тизимига ҳожат қолдирмайди.

Энди эса экологик уй қуриш бўйича видеойўриқномани томоша қилинг. Уриниб кўринг, эҳтимол, сиз қура оларсиз.

Алишер Азиз тайёрлади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан