Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Аввал ҳам қиёмат бўлганми?” саволига шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг жавоблари
8.03.2017 18:28,  
271

Савол: “Саодатга элтувчи билим” китобида “аввал ҳам қиёмат бўлган” деб ёзилган. Муаллиф қайси маълумотларга таяняпти? Муаллиф – Абдулҳай Абдураҳмонов

Жавоб: Албатта бу савол «Саодатга элтувчи билим» китобининг муаллифига берилиши керак. Чунки биз аввал ҳам қиёмат бўлганлиги ҳақида мутлақо маълумотга эга эмасмиз. Ва бошқа мусулмонларда ҳам бу эътиқод, бу гап мутлақо бўлмаган. “Саодатга элтувчи билим” китобининг муаллифи агар шу нарсани ёзганлари рост бўлса, қайсидир бошқа бир миллатга, динга, диёнатга таалуқли жойдан олган бўлади. Бу китобни соҳиблари, муаллифлари мени ҳузуримга ҳам бир келиб, қисқача суҳбатлашиб кетганлар. Шунда ўзлари эътироф қилиб айтдиларки "менинг мутлақо диний илмим йўқ, шунингдек, ёзувчи ҳам эмасман, менинг мутахассислигим бошқа соҳада, лекин ўзим турли китобларни ўқишни яхши кўраман, ўзимча ўйлаб мен ўқиган, тўплаган маълумотларни бошқалар ҳам ўқиса яхши бўлса керак деб шу китобни тўплаган эдим, уни баъзи-бир катта одамлар қўллаб-қувватлашди, ёрдам беришди, ҳар-хил шароитларни яратишди ва китоб шаклида чиқди" деган маънони айтган. Ана шундай бўладиган бўлса, биз бу китоб бир танишганимизда ичида тавротдан ҳам инжилдан ҳам бор, яна қаердандир ана шундай ҳар-хил китоблардан олинган маълумотларнинг ҳам гувоҳи бўлганмиз. Ва бизнинг динимиз таълимотларига, шариат аҳкомларига мутлақо хилоф бўлган нарсалар ҳам кўплигини кўпчилик гувоҳи бўлган. Шуларнинг ичида мана аввал ҳам қиёмат бўлган деган маълумот ҳам бор экан. Мўмин - мусулмон инсон бу гапга мутлақо ишонмаслиги керак. Қиёмат бўлишини Аллоҳ таоло эълон қилган, қачон бўлишини қайси кунда ёки ойда бўлишини, соатда бўлишини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади, аввал қиёмат бўлган эмас, энди бўлади кейин бўлади.

Манба: islom.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан