Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқ ИШИДга қарши кураш учун Сурия ҳудудига киришга тайёр
8.03.2017 20:27,  
4

Ироқ қуролли кучлари ИШИД террорчилик ташкилотининг қўшни давлатлардаги марралари жойлашган ҳудудларга иккиланмасдан зарба беради. Бу ҳақда Ироқ қуролли кучларининг бош қўмондони, бош вазир Ҳайдар ал-Ободий баёнот берди, деб ёзади ТАСС.

"Мен қўшни мамлакатлар ҳудудидаги террорчиларга зарба бериш борасида ҳеч қачон иккиланмайман. Биз уларга қарши курашни давом эттирамиз", - деган Ал Ободий. Шу билан бирга, унинг қайд этишича, расмий Бағдод бошқа давлат суверенитетини ҳурмат қилади.

Февраль ойининг охирида Ироқ қуролли кучлари Суриянинг Ироқ билан чегарадош ҳудудидаги Албу-Камал минтақасига жойлашиб олган террорчиларга ҳаво зарбаларини берган эди. Рейд икки мамлакат разведкасининг ҳамкорлиги доирасида ўтказилгани хабар берилган эди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан