Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳридаги яна бир кафеда катта ёнғин чиқди
9.03.2017 12:27,  
3

Бугун, 9 март куни Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида ёнғин чиқди. Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги хизматининг Sof.uz сайтига маълумот беришича,  Миробод туманида жойлашган “Беш чинор” кафесида катта ёнғин чиқди.

"9 март куни соат 08:48 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Марказий диспетчерлик хизматига, Миробод тумани, Янги Замон кўчаси 2-уйда жойлашган “Enter Busens” МЧЖга қарашли “Беш чинор” кафесида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушди", - дейилади хабарда.

Кўрсатилган манзилга Миробод ва Яккасарой туманларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмларидан жами 4 та жанговор ёнғин ўчириш автоэкипажлари йўналтирилган.

Жанговар экипаж шахсий таркиби амалга оширган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 09:12да ёнғин бутунлай ўчирилган.

Ушбу ёнғин оқибатида кафенинг ошхонаси ва том қисмидаги жами 80 кв.метр майдон зарарланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан