Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ким Чен Ин Башар Асадни табриклади
9.03.2017 12:37,  
3

Пхеньян Сурия ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлаб, у билан ҳамжиҳат эканлигини намоён қилишда давом этади. Бу ҳақда КХДР етакчиси Ким Чен Ин Сурия президенти Башар Асадга Суриядаги 8 март инқилобининг 54 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида айтилади, деб ёзади Корея марказий телеграф агентлиги.

«Бундай муносабат билан Сурия ҳукумати ва халқининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишдаги адолатли курашида мустаҳкам мадад ва бирдамликни йўллайман», деб айтилган Ким Чен Ин табригида.

КХДР етакчиси таъкидлашича, 8 март инқилоби «Сурия халқининг мамлакат хавфсизлигини ҳимоя қилиш, иқтисодий ва ижтимоий прогрессга эришиш йўлидаги тарихий воқеага айланди».

2015 йилда Ким Чен Ин Асадга унинг 50 йиллик таваллуд аёми муносабати билан табрик телеграммасини юборганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан