Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сувга тушган смартфонни қуритиш сирлари
9.03.2017 12:50,  
18

Смартфонни қанча авайлаб-асраманг, баъзида кичик эҳтиётсизлик туфайли телефон сувга тушиб кетиши, устига св тўкилиши ҳолатлари ҳам кузатилади. Ҳаттоки, бугунги кундаги сув таъсирига бардошли смартфонлар ҳам ўзининг бу «қобилият»ини оқламаслиги мумкин. Қўл телефонига сув текканини сезишингиз билан уни асраш учун қуйидаги чораларга амал қилинг, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Телефонни зудлик билан сувдан олинг ва уни ўчиринг.

Қўлингиздаги гаджет iPhone 7 ёки Samsung Galaxy S7 каби сувдан қўрқмас смартфонлар бўлмаса, уни сувдан олиб, зудлик билан ўчиринг.

Имкон бўлса, батарея ва SIM-картани ажратиб олинг
Смартфонга сув текканда энг катта зарарланадиган қисмлардан бири, бу — аккумулятор. Шу боис, аккумулятор ажралиб олинадиган бўлса, аввало уни ечиб олинг ва қоғоз-сочиқ ёки юмшоқ, намни оладиган матога ўранг.
Гарчи, SIM-карта сувга чидамли бўлса ҳам, уни ҳам смартфон корпусида олинг. Шунингдек, Micro SD хотира картасини ҳам олиб қўйинг.

Телефонни чангюткич билан ҳам қуритиш мумкин
Бир томчи сув ҳам қўл телефонини ишдан чиқариши мумкин. Смартфон корпусини енгил силкитиб, сувни юмшоқ сочиққа шимдиринг.
Шунингдек, корпусдаги намликни чанг юткич орқали ҳам қуритиш мумкин. Бунинг учун чанг юткични 20 дақиқа мобайнида смартфонга яқинроқ тутинг. Эҳтиёт бўлинг, чангюткич ва смартфон ўртасида масофа қолдиринг.
Аммо, смартфонни асраб қолиш учун, уни асло соч қуритадиган фен билан қурита кўрманг. Акс ҳолда, фен корпусдаги сувни парлатиб, ичкарироқ ҳайдайди.

Сувдан зарар кўрган смартфонни гуручли идишга солиб қўйинг 
Гуруч ўзига намни яхши тортади. Шунинг учун смартфонни бир тун давомида гуруч ичига солиб қўйинг.
Шунингдек, телефонни силикат гели (янги оёқ кийим қадоғидан чиқадиган шаффоф шарчалар) билан бир тунга ҳаво ўтказмайдиган сумкага солиб қўйинг. Бу кимёвий модда намни ўзига олади.

Смартфонни шамол айлниб, қуёш нури тушиб турган ерга қўйиш ҳам фойдали.

Сабрли бўлинг 
Намиққан смартфон ўзига келиши учун камида 24 соат керак бўлади. Шу вақт оралиғида уни ёқа кўрманг. Шунда ҳам ундаги нам таъсирини сезсангиз, яна бир оз кутинг.

Синаб кўринг
Смартфонни ёққач, унинг фаолиятида бирор ўзгариш бор-йўқлигига диққат қилинг. Ҳаммаси жойида бўлса, фойдаланишда давом этинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан