Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МХХ хорижга катта миқдордаги маблағни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган давлат хизматчисини қўлга олди
10.03.2017 01:29,  
5

Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати хорижга контрабанда олиб чиқиб кетаётган навбатдаги қонунбузарни қўлга олди.

Sputnik Ўзбекистон мухбири маълумотига кўра, Тошкент шаҳри аэропортида Тошкент-Москва рейси йўловчиларидан бири хавфсизлик хизмати ходимларида шубҳа уйғотган. У Россияга почта олиб кетаётган Ўзбекистон давлат фельдъегер хизмати милиция капитани, 48 ёшли Дилшод Шомуқимов экани аниқланган.

«Текширув чоғида Шомуқимовнинг курткаси ички чўнтагидан 35 минг доллар, бел қисмидан ҳам 35 минг доллар, галстуги орасидан 4,3 минг россия рубли ва 2,5 минг доллар, курткасининг пастки чўнтагидан 100 доллар топилди. Бундан ташқари, милиция капитани ёнидан Beeline ва Ucell компанияларининг 450та сим-картаси чиқди. Валюта ва сим-карталар божхона декларациясида кўрсатилмаган», — деган МХХ вакили.

Шомуқимовдан процессуал тартибда жами 72,6 минг доллар, 4,3 минг россия рубли ва 450 дона сим-карта мусодара қилинган. Ушбу ҳолат юзасидан МХХ органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этиш керакки, бугунги кунда жиноят олами вакиллари тақиқланган юклар контрабандасида самолётлардан фойдаланиши одат тусига кирган. Аэропорт ва самолётларга террорчилик ҳужумлари хавфи ҳам ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати маҳаллий ва хорижга қатновчи самолётлар хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли чораларни олиб бормоқда. 

МХХ шунингдек, аэропортлар орқали товар-моддий бойликлар, хорижий валюта, қимматбаҳо металлар, заргарлик буюмлари ва дори-дармонларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши муваффақиятли кураш олиб бормоқда, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар ташувининг олдини олмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан